Павел Дуров WhatsAppни кўчирмакашликда айблади

Бир ойда 1 миллиарддан зиёд фойдаланувчи Telegram орқали мулоқот қилмоқда. Мессенжер ўзаро хабар алмашишга мўлжалланган иловалар орасида (Хитойнинг WeChat мессенжерини истисно қилганда) оммавийлиги бўйича дунёда иккинчи ўринга кўтарилди, деди Павел Дуров.
Унинг таъкидлашича, Telegram 2024 йил якунлари бўйича 547 миллион доллар фойда олди.
Кунига ҳар бир фойдаланувчи Telegramни ўртача 21 марта очади ва 41 дақиқани иловадан фойдаланиш билан ўтказади. Бу борада фақат WhatsApp Telegramдан олдинда.
Дуровнинг айтишича, WhatsApp кўп йиллардан буён Telegram инновацияларини кўчиришга уриниб, миллиардлаб долларларни лобби ва PR-кампанияларига сарфламоқда, бироқ омад ундан юз ўгирди.
«Telegram ўсди, фойдага кирди, рақобатчисидан фарқли равишда — мустақиллигини сақлаб қолди. Бу ҳали бошланиши», — деди мессенжер асосчиси.
Бир неча кун аввал суд Павел Дуровга Францияни тарк этишга рухсат берган ва у Дубайга етиб келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter