Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Павел Дуров катта гаров эвазига қамоқдан озод этилди

Павел Дуров катта гаров эвазига қамоқдан озод этилди

Телеграм асосчиси Павел Дуров Париждаги суд жараёнидан сўнг гаров эвазига қамоқдан озод этилди.

У 5 миллион евро миқдорида гаров пули тўлаши ҳамда ҳафтасига икки марта полиция идорасига келиши лозим.  Шунингдек, Франция ҳудудини тарк этиш тақиқланди.

«Дуров 6 та жиноятда, жумладан, ноқонуний операцияларни амалга ошириш мақсадида онлайн платформани бошқаришда айбланмоқда, у 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин», — дейилади Париж прокуратураси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Телеграм асосчиси 24 август куни Париждаги аэропортда қўлга олинганди. Дуров билан биргаликда унинг акаси Николай ҳам қидирувга берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг