Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентда уч нафар бола чўкиб кетди: Бош прокуратура баёноти

Паркентда уч нафар бола чўкиб кетди: Бош прокуратура баёноти

Паркент туманида уч нафар вояга етмаган бола сув ҳавзасида чўкиб, вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилди

Текширишда мутасадди ташкилотлар томонидан "Паркентсой" каналидаги сув оқим бўйлаб ҳосил бўлган, чуқурлиги тахминан 2 метрни ташкил этган, 20*40 м2 ўлчамдаги сув ҳавзасида таъқиқловчи белгилар ўрнатилмаганлиги, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги, ёхуд суъний ташкил топган сув ҳавзасини бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланди. 

Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг