Парижда ўтадиган 2024 йилги ёзги олимпия ўйинлари логотипи тасдиқланди
Халқаро олимпия қўмитаси Парижда 2024 йили бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари логотипларини тасдиқлади.
Логотиплар — олов ва қиз юзи тасвирланган медаль кўринишида.
🥇🔥🇫🇷
La médaille, la flamme, Marianne.
Voici le nouveau visage des Jeux Olympiques et Paralympiques de #Paris2024
The medal, the flame, Marianne
Here is the new face of the Olympic and Paralympic Games of #Paris2024 pic.twitter.com/6VvsItrql6
— Paris 2024 (@Paris2024) 21 октября 2019 г.
«Медаль, олов, Марианна. Бу 2024 йилги Париж Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг юзи», — дейилади ХОҚнинг твиттердаги хабарида.
Ушбу хабарни Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам ўз твиттерида жойлаштирди. Президент Олимпиада-2024ни қабул қилиш орқали мамлакат бутун жаҳонга юз тутишини таъкидлади.
Янги логотип — бевосита спорт, Олимпиада ва Франция рамзларини уйғунлаштирган. Таъкидланишича, Марианна (аёл) — Франция рамзи. Франция ҳукумат органлари, судлари, идоралари ва ташкилотларида албатта унинг ҳайкалларини учратиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter