Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж-2024. АҚШ медаллар сони бўйича биринчи ўринга кўтарилди

Париж-2024. АҚШ медаллар сони бўйича биринчи ўринга кўтарилди

Ноа Лайлс. Унинг 100 метрликдаги ғалабасини фотофиниш аниқлаб берди.

Фото: Спорт-Экспресс

Париж Олимпиадасида мусобақаларнинг 9-кунидан сўнг АҚШ терма жамоаси медаллар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.

Америкалик спортчилар 4 август куни 10 та медални қўлга киритишди.

Олтин: Скотти Шеффлер (голф), Кристен Фолкнер (велоспорт, жамоавий пойга), Бобби Финк (сузиш, 1500 м), аёллар ўртасида комплекс сузиш эстафетаси 4х100 м, Ноа Лайлс (югуриш, 100 м).

Кумуш: Брейди Эллисон (камондан отиш), эркаклар ўртасида комплекс сузиш эстафетаси 4х100 м.

Бронза: Остин Смит (стендда ўқ отиш, скит), Суниса Ли (спорт гимнастикаси, турли баландликдаги бруслар) ва Фред Керли (югуриш, 100 м).

Олимпиаданинг 9-кунидан сўнг АҚШ терма жамоаси медаллари жами сони 71 тага етди: 19 та — олтин, 26 та — кумуш, 26 та — бронза.

Ўзбекистон терма жамоаси жами 3 медал (1 олтин, 2 бронза) билан 31-поғонадан ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг