1,5 километр баландликдан ташланган жанговар машиналарнинг парашютлари очилмай қолди (фото+видео)
Россия Федерацияси мудофаа вазирлигининг Оренбург вилоятида ўтказилган «Центр-2019» ҳарбий ўқув машғулотлари чоғи фавқулодда вазият юз берди: 1,5 километр баландликдан ташланган иккита «БМД-2» жанговар машинасининг парашюти очилмай қолди. «Лайф» тақдим этган қуйидаги суратлар ва видеодан нималар бўлганини билиб олишингиз мумкин.
Техникалар экипаждан алоҳида, «ИЛ-76» ҳарбий-транспорт самолётларидан ташланган.
«Лайф» манбасига кўра, машғулотлар чоғи парашют тизимлари очилмай қолган. Қолаверса, беш нафар десантчи аскар жароҳатланган ва тиббий ёрдам олиш учун ётқизилган.
Манбага кўра, ҳарбийлар хавфсизлик техникасини қўпол бузишган: гап шундаки, ҳарбий техникани парашютларда ташлаш учун шамолнинг тезлиги 8 м/с.дан ошмаслиги керак, ҳодиса юз берган куни меъёр икки карра юқори бўлган — 15 м/с. тезликда шамол эсиб турган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter