Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пақилдоқ»лар сабаб бутунлай кўр бўлиб қолиш мумкин»: мутахассис жиддий огоҳлантирди

«Пақилдоқ»лар сабаб бутунлай кўр бўлиб қолиш мумкин»: мутахассис жиддий огоҳлантирди

Янги йил арафасида авж олаётган «пақилдоқ»лар мавсуми афсуски инсонларга кўп нохушликлар келтиради.

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов бу ҳақда маълумот берди: 

— Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда «пақилдоқ» ва салютлардан олинган жароҳатлар туфайли биргина бизнинг шифохонамизга юзга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.

Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай болалар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекмоқда. Ҳатто беморлардан бир қисми лаҳзалик завқ учун умрбод ногиронликка маҳкум бўляпти.

Кўзнинг пиротехника воситалари таъсирида куйиши бир неча даражага бўлинади:

I даража(енгил куйиш)да кўз териси ва шиллиқ қавати қизариши, шишиши, эрозияланган юзалар шох пардада пайдо бўлиши кузатилади. Бу аломатлар кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

II даража(ўртача куйиш)да кўз шох пардаси ва конъюнктивасида пуфакчалар ҳамда шох парда юзасида хиралашиш пайдо бўлади .

III даража(оғир куйиш)да шох парданинг чуқур хиралашиши, қовоқлар некрози юз беради.

IV даража(ўта оғир куйиш) барча кўз тўқималарининг чуқур некрози билан кечади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг