Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Панамада селфи қилмоқчи бўлган аёл 27-қаватдан тушиб кетди (видео)

Панамада селфи қилмоқчи бўлган аёл 27-қаватдан тушиб кетди (видео)

Панамада селфи қилмоқчи бўлган бир аёл 27 қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com» сайти.

Сандра Мануэла Да Коста исмли аёл селфи тушиш учун айвонга чиққан. Аёлнинг бу хатти-ҳаракатини кўрган тўғридаги бино ишчилари уни огоҳлантиришган. Бироқ кучли шамол туфайли аёл уларнинг овозини эшитмаган. Таҳмин қилинишича, аёл шамол туфайли мувозанатини йўқотиб, пастга йиқилган ва олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Айтилишича, у Панамага ўқитувчилик қилиш учун икки фарзанди билан яқиндагина келган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг