Палаткада ухлаб ётган агрономлар бесабаб калтакланди
![Палаткада ухлаб ётган агрономлар бесабаб калтакланди](https://static.xabaruz.com/crop/1/4/720_460_95_1440808112.jpg)
13 май кунидан 14 май кунига ўтар кечаси соат 03:00 да номаълум шахслар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Мўйноқ тумани «Бўзатаў» ОФЙ «Шағирли-Порлитаў» йўлининг 6-7 километри оралиғида жойлашган палатка ичида ухлаб ётган агрономлар – Наманган вилоятида яшовчи 59 ёшли Г.М. ва Тошкент вилоятида яшовчи 57 ёшли Д.К., ларни уриб, уларга қасддан тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/24/720__nagHjFprUHND-abPjE23L9Tq189lhzSt.jpg)
Натижада Г.М. ва Д.К., лар олган тан жароҳатлари билан Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Мўйноқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «Б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Мўйноқ тумани «Бозатаў» ОФЙда яшовчи фуқаролар 21 ёшли К.С., 26 ёшли А.С. ва 19 ёшли Н.Р.лар содир этганликлари аниқланган.
Жиноят иши бўйича К.С., А.С. ва Н.Р. лар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter