Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзстандарт» ва «Артел»нинг ҳамкорлигини лаънатлайман ва қоралайман»

«Ўзстандарт» ва «Артел»нинг ҳамкорлигини лаънатлайман ва қоралайман»

Сўнгги кунларда Твиттер ижтимоий тармоғидаги ўзбек фойдаланувчилар орасида янги тренд мавзу пайдо бўлди: «Ўзстандарт» ва «Артел»нинг ҳамкорлигини лаънатлайман ва қоралайман».

«Ўзстандарт» ва «Артел» яқиндагина ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш ва аҳолига сотишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олганди. Кўп жойда монополлиги айтилаётган (буни Антимонополия қўмитаси рад этган) «Артел» энди электр ҳисоблагичларга ҳам аралаша бошлагани юзерларга ёқмаган кўринади.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар «Ўзстандарт» ташаббуси билан муҳокамага қўйилган маиший электр техникаларининг импортини чекловчи қарор лойиҳасига қоралаш ва лаънатлаш билан жавоб қайтармоқдалар.

Твиттерчилар ёппасига «Ўзстандарт» ва «Артел»нинг ҳамкорлигини лаънатлайман ва қоралайман» иборасини ёзишмоқда, лайк босишмоқда ва ретвит қилмоқда.

Лаънатлаш ва қоралаш атамаси эса Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев «ижоди» ҳисобланади. Ўшанда ҳоким билан боғлиқ порнографик суратлар тарқалиб кетганини Раҳматуллаев шундай изоҳлаганди.

«Артел» компанияси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли эди. У ҳоким бўлгач, компаниядан кетганини, аммо улуши сақланиб қолганини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг