Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Асака» банк «Росэкcимбанк» билан кредит шартномаcини имзолади

«Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Асака» банк «Росэкcимбанк» билан кредит шартномаcини имзолади

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк» матбуот хизмати

«Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Асака» банки Россия экспорт-импорт банки («Росэкcимбанк») билан умумий қиймати 141,56 миллион еврога тенг кредит битимини имзолади.

Ҳужжат жорий йилнинг 17 август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда «Росэксимбанк» ва ЭКСАР вакилларидан иборат Россия экспорт маркази раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув чоғида имзоланди.

Ушбу маблағ «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамда «Асака» банк томонидан Тошкент металлургия заводида йилига 500 минг тонна юқори сифатли совуқ катанли металл маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини молиялаштиришга йўналтирилади.

Қайд этиш жоизки, мазкур лойиҳанинг амалга татбиқ этилиши автомобилсозлик, машинасозлик, қурилиш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш сингари саноатнинг жадал тараққий этаётган тармоқларини хом ашё билан таъминлашга хизмат қилади.

SFI Management Group компанияси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа 2019 йилнинг сўнгида ишга туширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг