«Ўзсаноатқурилишбанк» коронавирусга қарши қандай курашмоқда?

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун «Ўзсаноатқурилишбанк»да бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилиб ўтди.
Унга кўра, банк томонидан қуйидаги чоралар кўрилган:
— Ўзсаноатқурилишбанк бош офисида махсус штаб ташкил қилинди;
— коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича филиалларда амалга оширилаётган ишлар қатъий назоратга олинди;
— ходимлар тиббий ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар, касса ходимлари қўлқоплар билан таъминланди;
— ходимларнинг масофадан ишлашлари учун шароитлар яратилмоқда;
— хоналар кварц лампалари ёрдамида зарарсизлантирилмоқда;
— ташриф буюраётган мижозларга тиббиёт ниқоблари тарқатилиб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда;
— масофавий хизматлар ва маҳсулотлар оммабоплигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда;
— оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда масофавий хизматлар ва маҳсулотлар доимий тарғибот қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter