Ўзсаноатқурилишбанк «JP Morgan Chase Bank» мукофотига сазовор бўлди

Жорий йилнинг 25 ноябр куни Ўзсаноатқурилишбанк АҚШнинг «JP Morgan Chase Bank» томонидан 2021 йилда АҚШ долларида сифатли тижорат тўловлари (MT103) клиринги учун «2021 Elite Quality Recognition Award» мукофоти билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзсаноатқурилишбанк ва «JP Morgan Chase Bank» ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари 1993 йилдан буён давом этиб келмоқда.
Ўтган давр давомида ушбу хорижий молия муассасаси Ўзсаноатқурилишбанкнинг АҚШ долларидаги тижорат тўловларига ишлов берувчи асосий банк-корреспондент ҳисобланади.
Маълумот учун: «JP Morgan Chase» Америка молия холдингининг Бош қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида жойлашган бўлиб, у АҚШнинг «катта тўртлик» банклари сирасига киради.
Банк Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter