ЎзМУ, СамДУ ва УрДУда янги таълим йўналишида кадрлар тайёрланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори вазифалари юзасидан республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида:
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги университетларда «Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)» таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади:
- Ўзбекистон Миллий университети;
- Самарқанд давлат университети;
- Урганч давлат университети.
Мазкур йўналиш битирувчиларига «муҳандис-математик» ва «математика-механика ўқитувчиси» қўш (дуал) квалификациялари берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter