Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» драйвер соҳалар ривожига ҳисса қўшмоқда

«Ўзмиллийбанк» драйвер соҳалар ривожига ҳисса қўшмоқда

Хизмат кўрсатиш соҳаси одамлар ҳаётини яхшилашга қаратилган. Бежизга ривожланган давлатларда ушбу соҳа драйвер ҳисобланмайди. Одамларнинг ҳаётини яхшилаш бениҳоя кенг қамровли жараён, шу туфайли унинг тармоқлари ва кўлами жуда кенг. Ушбу соҳа инсонларга муносиб шароит яратиб бериш билан бирга мамлакат ялпи ички маҳсулотида ҳам ўзининг сезиларли ўрнига эга бўлиб бормоқда. Зеро, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал ривожланиши таъминланди. Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш орқали камбағалликни камайтириш вазифасини бажаришда ҳам хизматлар соҳасининг алоҳида ўрни бор.

Шу боис бошланган иқтисодий тараққиётнинг янги босқичида хизматлар соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериляпти. Мазкур масала ҳамиша давлат раҳбарининг алоҳида эътиборида бўлиб келмоқда, зеро, бугунги кунда инсон қадри ҳар недан устундир.

Давлат раҳбари қарори доирасида хизматлар соҳасининг жойлардаги «Ўзмиллийбанк» АЖ иштирокидаги ривожланиш жараёни билан Тошкент шаҳри мисолида танишиш мақсадида, жорий йилнинг 27 сентябрь санасида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур доирасида иштирокчилар Банкнинг Бектемир вилояти филиали фаолияти билан ҳам танишдилар.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Бектемир филиали 1999 йил 6 январда 11 нафар ишчи ходимлар билан иш бошлаган бўлса, бугунки кунга келиб 80 та нафар профессионал мутахассислар билан вилоятимиз аҳолисига, хорижлик меҳмонларимиз ва инвесторларга ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига ўзларининг сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Давлатимиз мустақил бўлганлиги билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида биринчи ташкил топган давлат банки бўлган Ўзмиллийбанк АЖ нафақат тижорат банки балки иқтосидиётимизда олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларни жойларда тадбиқ қилишга ҳамда улкан инвестицион лойихаларни молиялаштирилишида кўмак берувчи локомотив стратегик ташкилот ҳамдир.

Мазкур филиал томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан туман йирик текстил фабрикалари, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди. 2022 йил 1-ярим йилликда тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда:

саноат соҳасида - 450, млрд. сўмлик 10 та лойиҳа;
қишлоқ хўжалигида –47 млдр сўмлик 3 та лойиха;
ёшлар қўллаб қувватлашга- 0
хизмат кўрсатишда - 2,8 млрд. сўм 4 та лойиҳалар
бошқа сохаларда – 116 млрд. сўм 110 та лойиҳа амалга оширилган.

Ушбу тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 1805 та янги иш ўринлари яратилган.

Филиалда жами 44 791 та мижозга хизмат кўрсатилади. Шундан 43 926 та жисмоний шахслар ва 865 та юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 37,1 млрд. сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 5 та банкомат, 380 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида филиалга тегишли 1 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 1 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 65 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг