Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Visa ҳамкорлигининг 2022 йил якунлари

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Visa ҳамкорлигининг 2022 йил якунлари

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ 1993 йилдан буён Visa Internationalнинг принципиал аъзоси бўлиб, 1994 йилда мамлакатда биринчи бўлиб Visa халқаро тўлов карталарини чиқаришни бошлади. Бундай узоқ муддатли ҳамкорлик даврида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ мамлакатда тўлов тизимини ривожлантиришга асос солди ва инновацион маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда ташаббускор бўлди:

- Visa карталари билан электрон тижорат хизматини ишга туширган биринчи банк;

- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва Visa Infinite премиум класс карталари билан премиум кобренд карталарини чиқарган биринчи банк;

- Visa Direct хизмати билан р2р ўтказмаларини амалга оширган биринчи банк;


- 3D Secure 2.0 онлайн тўловлар учун хавфсизлик протоколига ўтган биринчи банк;


- Visa Platinum картаси асосида Solfy тўлов картасини чиқарган биринчи банк.


Йил охирида одатда банкнинг барча бизнес йўналишлари бўйича фаолият натижалари сарҳисоб қилинади. 2022 йил нафақат банк, балки бутун дунё учун кутилмаган синовларга бой бўлди. Мижозларнинг садоқати ва ишончи туфайли «Ўзмиллийбанк» АЖ тўлов тизимлари бозоридаги ўзгаришлар натижасида юзага келган барча қийинчиликларни енгиб ўтди ва карта бизнесидаги етакчиликни мустаҳкамлади.

VISA халқаро тўлов тизими банк томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишларни юқори баҳолади ва «Ўзмиллийбанк» АЖни учта йўналиш бўйича ғолиб деб топди:

1. «Энг яхши бизнес карталари эмитенти»;
2. «Биринчи тўлов картасини ишга тушириш»;
3. «Хавфларни бошқариш бўйича етакчи».

«Ўзмиллийбанк» АЖ ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор бўлмиш Visa International билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси бозорида хавфсиз нақд пулсиз ҳисоб-китобларни фаол ривожлантиришда давом этади ва банк мижозларига миннатдорчилик билдиради, уларсиз бундай натижаларга эришиб бўлмас эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг