«Ўзгидромет»: ҳафта охирига бориб об-ҳаво шароити ўзгаради

Гидрометеорология хизмати ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган антициклон таъсири остида бўлади. Барча ҳудудларда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг шарқий ҳудудлари ва чекка шимолий ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ўтган дам олиш кунларига нисбатан ҳарорат 8-10° га пасаяди ва 23-28° атрофида бўлади, лекин бундай ҳолат сентябр ойининг охирги кунлари учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.
Кейинчалик, сентябр ойининг охиригача Ўзбекистонда кучсиз ва бироз шамоллар билан барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, текис ҳарорат фонида кечалари 10-15°, кундуз кунлари 23-28° атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон бўйича 30 сентябрда Россиянинг Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган янги совуқ ҳаво кириб келади ва об-ҳаво ўзгаради, ёмғир ёғади ва кундуз кунги ҳарорат 13-18° гача пасаяди.
Октябр ойининг биринчи кунларида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди ва ҳарорат кечалари 7-12° гача, кундуз кунлари 15-20° гача пасаяди. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter