Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти тақдим этди

«Ўзгидромет» янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти тақдим этди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» янги ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи термометр устуни 30-35° дан юқорига кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз пастдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21°, кундуз кунлари 34-39° атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42° гача бўлади.

13 ва 14 июн кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг