«Ўзгидромет»: Ушбу ҳафта илиқ келиши кутилмоқда

Республика Гидрометерология маркази 17-24 февраль кунлари юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Бироқ кечга бориб Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан об-ҳаво шароитлари ўзгаради. Булутлар кўпайиб, тунда мамлакатимизнинг шимолий туманларидан ташқари қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Бундай шароит эртага кун бўйи давом этади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Иш ҳафтасининг ўртасида совуқ ҳаво оқимининг таъсири айниқса кечаси ҳали сезилиб туради, тунги ҳарорат 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи қуёш пайшанбага келиб ҳароратни 10-15 даражагача илитади.
Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво яна айнашни бошлайди. Жума куни мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёғингарчилик бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тунги ҳарорат 0-5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10-15 даража атрофида бўлади, бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бир оз юқори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter