Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги очиқланди

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги очиқланди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Декабр ойининг бошида об-ҳавони белгилаган совуқ антициклон мамлакатимизни тарк этди. Ниҳоят ҳудудимизга илиқ ҳаво массалари кириб келди, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди, қор бутунлай эриб кетди.

Бугун ушбу ҳолат сақланиб туради, Ўзбекистон бўйича қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилоятида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво 9-14° илиқгача, баъзи жойларда 16-18° илиқгача исийди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5° юқоридир.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, аммо ҳарорат фони бироз пасаяди.

Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундузи шанба куни 7-12 даража илиқни, якшанба куни 5-10 даража илиқни ташкил этади ва ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқин бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг