Ўзгидромет: айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
![Ўзгидромет: айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1873539068.jpg)
Бугун, 26 сентябр куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Навоий вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 30-35 даражани, шимолида 20-25 даражани ташкил этади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража бўлади.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter