«Ўзгидромет» об-ҳаво кескин ўзгариши мумкинлигини прогноз қилди
Янги ҳафта бошида Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ва кўплаб туманларида кундуз куни ҳаво ҳарорати максимуми +25 даражага кўтарилади.
Гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, 26 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ҳарорат бир кун олдинги кун ҳароратига нисбатан 10-12 даражага пасаяди. Чунки, прогнозларда 25 сентябрь куни шимолда ҳарорат максимуми +37 даража иссиқ бўлиши кўрсатилган.
Мазкур об-ҳаво прогнози Ўзбекистонга ҳафта бошидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганини англатади. Шимоли-ғарбий совуқ оқим ҳозирги мавсумда республикага ёғингарчилик олиб келмайди ҳисоб.
Тоғлар, айрим тоғ олди ҳамда шарқий вилоятларни (мазкур ҳудудларда ҳам кўп ёғин бўлмайди) ҳисобга олмаганда, республика катта қисмида келаётган ҳафта ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин.
Дарвоқе, совуқ ҳаво оқимини республикага кириб келиш босқичида жойларда кучли шамол ва чанг тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter