«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати тушишини маълум қилди

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари термометр кўрсаткичи 35-37° гача кўтарилади, меъёрдан 2-4° га юқори бўлади.
Лекин, Ўзбекистоннинг шимолий чекка ҳудудларига бугундан бошлаб Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Шанба кунига келиб, ҳаво ҳарорати 30-33° гача, Устюртда 23-26° гача пасаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Якшанба кунидан бошлаб совуқ фронт кириб келишида қуруқ ва салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-35°гача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 22-27° гача бироз пасаяди.
Кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антициклон таъсири кучаяди. Бутун ҳудудда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати барча жойларда иқлимий меъёрларгача пасаяди, кечалари ва эрталабки соатларда 10-13° ни, кундуз кунлари 26-29° ни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter