«Ўзгидромет» ҳафталик прогнозни эълон қилди
Ўзбекистон бўйича 22-26 май кунларига об-ҳаво прогнози маълум қилинди.
Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат 23-24 май кунлари республикамизнинг шарқий ҳудудларининг энг чекка қисмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қозоғистон ҳудуди устидаги жойлашган антициклоннинг таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради. Кундузги ҳаво ҳарорати 25-30 даража атрофида бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат яна 31-33гача кўтарилади.
23-24 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар билан кучсиз берқарорлик бўлиши кузатилади.
Пойтахтимизда ҳафтанинг охиригача ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 май кунлари шамол тезлиги 12-14 м/с гча кучайиши мумкин. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 31-33 даража бўлади, қолган кунларда эса ҳарорат асосан 26-30 даража атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter