«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор кўринишида бўлади, 3—4 январда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.
3—4 январда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда туман кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter