Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеология маркази 25-27 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини маълум қилди. 

26 март куни жойларда ҳаво ҳарорати +30°С гача кўтарилади.

Туркманистон орқали кириб келаётган илиқ ҳаво оқимлари кейинроқ жанубдан циклон келиши, ғарбдан эса нам ҳаво оқими партияларини Ўзбекистонга чақириши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 25-26 март кунлари баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 5–10, кундузи 20-25 даражада илиқ, 26 мартда кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ, 27 мартда кечаси 5-10, кундузи 15-20 даражада илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 25-26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ, 26 мартда кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ, 26 мартда кечаси 8-13, илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ, 26 мартда кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ, 26 мартда кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ, 27 мартда кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 25 мартда кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ, 26-27 мартда кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг