Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиш қандай келади? «Ўзгидромет» 2022/2023 йилги қиш мавсуми учун прогнозини эълон қилди

Қиш қандай келади? «Ўзгидромет» 2022/2023 йилги қиш мавсуми учун прогнозини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022/2023 йилги қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп бўлади, ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда, дейилади «Ўзгидромет» хабарида.

Ўзбекистонда кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат +5+10 гача совуқ, шимолда эса +15+20 гача совуқнинг пасайиши эҳтимолдан холи эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан +5+8 га пастдир.

Шуни таъкидлаш жоизки, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсумнинг умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсумнинг ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам бўлиши мумкин. Ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги 50-60 фоиздан ошмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг