Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш акцияси якунига 2 кун муддат қолди
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси якунланишига 2 кун муддат қолди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги эслатди.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза берилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
- мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;
- мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.
Мурожаат этувчидан бошқа маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим (1 013 650 сўм) ундирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter