Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланишга келишиб олдилар

Фото: Gov.uz

Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлар делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида  Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида  келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.

Томонлар Ўзбекистон қисқа муддат ичида Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида “Чашма” булоғидан биргаликда  фойдаланиш тўғрисида битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Давлат чегараси участкаси тўғрисида шартномани  мувофиқлаштириш ва имзолашга келишиб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг