«Ўзбектелеком» Қирғизистон орқали ўтувчи янги интернет канални ишга туширди
Қувасой (Фарғона вилояти) – Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида «Ўзбектелеком» АК ва «ЭлКат» МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлайдиган янги трансчегаравий канали қурилиши якунланди. Ушбу халқаро телекоммуникация туташиш нуқтаси бугун, 16 август куни тижорий фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, компаниялар ўртасида телекоммуникация тармоқларининг ўзаро алоқаларини таъминлаш ва телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида битим имзоланди.
«Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи ушбу янги канал интернетга уланишнинг муқобил йўлларини очади. Мазкур маршрут Афғонистон ва Туркманистон йўналишларида транзит алоқа каналларини йўлга қўйиш имконини бериб, «Ўзбектелеком» АКнинг экспорт салоҳиятини оширади», дейилади компания хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter