«Ўзбeктeлeком»да раҳбарият ўзгарди: аввалги бош директор ўрнига қайтди
2018 йил 8 август куни «Ўзбектелеком» АК раҳбариятида қатор лавозимга тайинлашлар амалга оширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Компания раҳбари этиб, аввал ҳам бош директор лавозимида фаолият юритган Шуҳрат Қодиров тайинланди.
2018 йилнинг февраль ойидан августига қадар бош директор лавозимида ишлаган Фарҳод Розиев эса компаниянинг тижорат директори вазифасига ўтказилди.
Бундан ташқари, Жамол Мақсудов Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланди. Шу вақтга қадар бу вазифани Евгений Маркинг бажариб келаётган эди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter