Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекнинг полвон қизи Олимпиада чемпиони бўлди

Ўзбекнинг полвон қизи Олимпиада чемпиони бўлди

Фото: «olympic.uz»

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда.

Миллий олимпия қўмитасининг хабар беришича, қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 94кг, силтаб кўтаришда эса 124кг, умумий ҳисобда 218кг натижа кўрсатиб, барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медаль соҳибасига айланди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида олтинчи медаль ҳисобланади. Уларнинг 2таси олтин, 2таси кумуш ва яна 2таси бронза медалларидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг