Ўзбекларни АҚШ ва Канадага юбормоқчи бўлганлар ушланди
Улардан бири аёл ва унинг 10 ёшли қизини Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилганди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1990 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс ўзининг танишлари ёрдамида, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқарони Қўшма Штатларга юбориш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1996 й.т., муқаддам судланган шахс ҳамшаҳари бўлган 1978 й.т. аёлнинг ишончига кириб, 50 минг АҚШ доллари эвазига у ва унинг 2013 й.т. қизини «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи – Мексика – АҚШ» йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1974 й.т., муқаддам судланган аёл Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. фуқаро ва унинг 1986 й.т. қариндошини 24 минг АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter