«Ўзбеккўмир» АЖни бошқариш бўйича президент қарори қабул қилинди
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, «ПрогрессГорТех» МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги 45 % акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади.
Шунингдек қарор билан, «Ўзбеккўмир» АЖга истисно тариқасида, акцияларни ишончли бошқарувга топширилишига қадар, «ПрогрессГорТех» МЧЖ билан келишган ҳолда тегишли равишда экспертизадан ўтказилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.
Эндиликда, кўмирлар нархи операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни кўмир қазиб олиш тармоғини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганди. Унда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини профессионал ташқи бошқарувга берилиши маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter