Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди

23 сентябрь куни соат 22:02 да Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила ўчоғи 5 км чуқурликда жойлашган бўлиб, магнитудаси 3,7 бўлган. Зилзила Тошкентдан жанубий-ғарбий йўналиш бўйича 187 км узоқликда содир бўлди.
Ер силкиниши Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилди:
Гулистон (зилзила марказидан 94 км): 2 балл;
Жиззах (72 км): 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter