Ўзбекистоннинг яна бир банки хакерлар ҳужумига учради
Ижтимоий тармоқларда InFinBank’да хакерлик йўли билан пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари юз бергани ҳақида хабар тарқалди.
Банк маъмурияти мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 3-5 сентябр кунлари бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InFinBank’да ўзларининг жиноий шериклари номига очилган Visa карталарига валюта маблағларини ўтказишга ва шу кунларнинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобиль иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштиришга уринганлар.
Ҳозирда жиноий гуруҳнинг аъзолари аниқланган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний ишлатилган ва ўзлаштирилган маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда кўрсатилган суммалар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади банк хабарида.
Суриштирув, тергов ва ундирув ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча маълумот ва ахборотлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июль куни 1976 йилда туғилган фуқаро ўзининг жиноий шериклари билан пойтахтдаги «Давр банк» ХАТБ тизимига рухсатсиз кириб, банк ҳисобидаги 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни шеригининг номига очилган пластик карталарга ўтказгани аниыланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter