Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

InfinBank ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 талигига кирди

InfinBank ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 талигига кирди

Лондонда бўлиб ўтган «Ўзбекистонлик» халқаро форумида Uzbekistan’s Club жамоаси таркибида InfinBank ҳам бўлган ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 талигини тақдим этди.

Uzbekistan’s Club – бу бутун дунё бўйлаб муваффақиятли ўзбекистонликларни бирлаштириш, шунингдек, ўзбекистонликлар имижини тарғиб қилиш мақсадида яратилган глобал платформадир. Лондондаги тадбирда ижодий жамоа ватандошларимиз ҳикояларини айтиб бериш ва янги тенденцияларни яратишга ёрдам берадиган журналнинг илк сонини тақдимот қилди.

Журналнинг биринчи сонида муҳаррирлар ESG (Environmental, Social, Governance) маданиятини ривожлантириш ва йирик бизнесларнинг ижтимоий масъулиятига эътибор қаратишган. ESG ғоялари хайрия эмас, балки тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг масъулияти ҳақидадир.

Миллий ТОП-7ликка InfinBank'нинг «Матонат Футбол» лойиҳаси кирди. Банк ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш марказига, оёқ-қўлларининг ампутациясидан сўнг ёки туғма патология туфайли ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатди.

2022 йилда InfinBank «Матонат. Машаққатли ғалаба» фильми яратилиши ташаббускори ва ҳомийсига айланди. Бу бизнинг юртдошларимиз – ногирон-ампутантлар ўртасида дунёнинг энг номдор «Матонат» футбол жамоаси ҳақидаги ҳужжатли ҳикоядир.

Банк ампутант футболчилар ўртасидаги биринчи Ўзбекистон чемпионати – Мустақиллик кубогини ўтказишда ҳам иштирок этди. Ушбу ҳамкорлик туфайли Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритиб қайтди.

InfinBank экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини қўллаб-қувватлайди ва бу каби ташаббусларни ривожлантиришда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг