Ўзбекистоннинг уч ҳудудида қалбаки алкоголнинг йирик партияси қўлга тушди

Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда “J.S.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Ш. корхонага қарашли савдо дўконида қалбаки акциз маркали ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 17 турдаги 737 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “O.A.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси Н.А. тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали 630 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.R.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва сотувчиси Ж.К.дан қалбаки акциз маркали 607 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter