Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб $26 миллиардга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб $26 миллиардга етди

2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 млрд АҚШ долларига ёки 25,4 фоизга ошган.

Ҳисобот давридаги Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 10,5 млрд АҚШ доллари ва импорт 15,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 182 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг