Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво оқими кириб келяпти

Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво оқими кириб келяпти

Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзгидромет берган маълумотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат 8-13 даража илиққача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.

26-27 декабр кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 26 декабрда республиканинг барча вилоятлари бўйича, 27 декабрда марказий вилоятлар ва Фарғона водийси бўйича ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиққача пасаяди.

28 декабрда Ўзбекистон бўйича об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда, 29 декабр куни эса совуқ ҳавонинг яна бир қисми республика ҳудудига кириб келади. Республиканинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат кундуз куни 5-10 даража илиққача пасайиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир кўринишида ёғади, баъзи жойларда қорга айланади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг