Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни урушда қатнашмасликка чақирди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ўзбекистонликларни яна бир бор хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс хорижий давлат фуқаролигига тегишли деб эътироф этилмайди. Ўзбекистон президенти фармони эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади.
Шу муносабат билан, дипломатик ваколатхона Жиноят кодекси 154-моддасига кўра «ёлланиш» — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтган.
Элчихона Жиноят кодекси юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этгани тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Элчихона ўзбекистонликларни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter