Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 7,5 млрд долларга етди
2022 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 17,2 фоизга ўсиб, 7,5 млрд АҚШ долларига етди.Бу мамлакат умумий савдо ҳажмининг 15 фоизини ташкил этган.
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумот берди.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 3,1 млрд долларни (ўсиш 15,4 фоиз), импорти эса 4,4 млрд долларни (ўсиш 18,6 фоиз) ташкил этди.
2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси:
- Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4,6 млрд долларни (ўсиш 17,9 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 1,4 млрд долларга, импорт ҳажми эса 3,2 млрд долларга етди.
- Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларни (ўсиш 32,1 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 979,3 млн долларга, импорт ҳажми эса 280,7 млн долларга етди.
- Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 926,3 млн долларни (ўсиш 2,7 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 194,8 млн долларга, импорт ҳажми эса 731,5 млн долларга етди.
- Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 674,4 млн долларни (ўсиш 11,4 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 519,9 млн долларга, импорт ҳажми эса 154,5 млн долларга етди.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади – 62 фоиз, қолган қисми: Қирғизистон – 17 фоиз, Туркманистон – 12 фоиз ва Тожикистон – 9 фоиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter