Ўзбекистоннинг энг саноатлашган ҳудудлари маълум қилинди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига жами 71 110 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони бўйича биринчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллади. Ундан кейинги ўринларни Фарғона ва Тошкент вилоятлари эгаллаган:
Тошкент шаҳрида – 11 864 та
Фарғона вилоятида – 8 057 та
Тошкент вилоятида – 7 398 та
Самарқанд вилоятида – 6 321 та
Андижон вилоятида – 5 614 та
Наманган вилоятида – 5 057 та
Бухоро вилоятида – 4 261 та
Хоразм вилоятида – 4 177 та
Қашқадарё вилоятида – 3 990 та
Қорақалпоғистон Респ. – 3 677 та
Сурхондарё вилоятида – 3 248 та
Навоий вилоятида – 3 192 та
Жиззах вилоятида – 2 671 та
Сирдарё вилоятида – 1 583 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter