O‘zbekistonlik.STUDENTS: Буюк Британияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳикояси
Бугун премьераси бўлиб ўтган O‘zbekistonlik.STUDENTS ҳужжатли фильмининг иккинчи эпизоди премьераси Буюк Британиянинг етакчи университетларида таълим олаётган икки нафар ўзбекистонлик талаба ҳикояси билан таништиради.
Қаҳрамон сифатида Лондоннинг Бруней университетида таҳсил олаётган бухоролик Ғайрат Юсупов ва Буюк Британиянинг Рединг университетида юридик ҳуқуқни ўрганаётган фарғоналик Юлдуз Ғаниева танланган.
O‘zbekistonlik.STUDENTS ёшлар учун махсус суратга олинган серияли фильмлар бўлиб, дунёнинг энг яхши ОТМларини кўрсатиш, у ерга ўқишга кириш сирларини очиш ва ўзбекистонлик иқтидорли талабаларнинг ҳикояларини ёшларга етказиш мақсадини кўзлаган.
Эпизод Ucell, Uzairways, Тошкентдаги Турин политехника университети ва Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида суратга олинган. Фильм премьераси бугун соат 18:00да MY-5 телеканали ва Uzbekistan's Club YouTube саҳифасида намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan’s Club — бутун дунёда муваффақиятга эришган ўзбекистонлик ёшларни бирлаштириш, шунингдек, ўзбекистонликлар имижини замонавий, меҳнатсевар ва интеллектуал салоҳияти юқори миллат сифатида тарғиб қилиш учун яратилган глобал майдон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter