Ўзбекистонликлар кешбэк орқали харидининг 500 млрд сўмдан ортиғини қайтариб олган
Йил бошидан буён Ўзбекистон ҳудудида қилинган харидлар бўйича тўланган кешбэклар 514 миллиард сўмдан ошди. Бу ҳақда ДСҚ ахборот хизмати маълум қилди.
Биргина сентябр ойи учун 1 206 995 нафар истеъмолчига 84,9 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган.
Шунингдек, солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар бартараф этилиши, солиқ қарзлари камайтирилиши натижасида – январ-август ойлари учун яна 3,3 млрд сўм тасдиқланди.
Йил бошидан буён тўлаб берилган кешбэк 1 453 872 нафар фуқарога ҳисобланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter