Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар иштирокида Россия — Қозоғистон чегарасида можаро юз берди

Ўзбекистонликлар иштирокида Россия — Қозоғистон чегарасида можаро юз берди

Фото: «РИА Новости»

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига таяниб, 2019 йилнинг 11 июль куни Россия-Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган можаро тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони тасдиқлади.

Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, мазкур маҳаллий низо оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ҳамда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳеч қандай ариза келиб тушмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52); Актау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг