Ўзбекистонликлар Ўш аэропортидан ҳавасга учмаяпти, чипталаримиз 150 долларга арзон – қирғиз депутати
Қирғизистон Жокоргу Кенеши депутати Жанар Акаев бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзбекистонликларнинг Ўш аэропортига қатновчи таксичилардан шикояти бўйича ўз муносабатини билдирди.
Депутат Ўш аэропортига келаётган чет эллик меҳмонларга бўлаётган муносабатни қоралаб, бу ҳақда, жумладан, қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидаги тартибсизликлар ҳақида ҳам парламент мажлисида гапирганини, бироқ, «жуда муҳим масала кўтардинг, ҳурматли депутат» деган анъанавий жавобдан бошқа ҳеч нарса ўзгармаганини айтади.
«Биз биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларини қўшни халқ деб билишимиз керак. Улар Ўшдан ўз роҳати учун учиб кетаётгани йўқ. Чипта 150 доллар атрофида арзон. Бу сумма меҳнат мигранти бўлиб учиб кетаётган мусофирнинг оиласи учун яхшигина маблағ. Иш қидираётган одамдан зўрлик билан пул талаб қилиш мутлақо нотўғри. У кейин бутун умр Қирғизистонни ёмон кўриб юради, ҳамма билганига айтади», – дейди Акаев.
Депутат, шунингдек, ҳар сафар чегарадан ўтганида икки халқ рақобатлашиб, бир-бирини қийнаётган бўлса, «Президентларнинг бир-бирини қучоқлаб, шартнома имзолаши, яқин дўст бўлишларидан нима фойда», деган саволни қўяди.
«Халқаро рейсда учадиган ҳар бир йўловчи 15 долларлик солиқ тўлайди. Ўш аэропортидан ҳар куни мингдан ортиқ қўшни республикалардан одамлар учиб кетади ва ҳар ой миллионлаб маблағлари қолади. Бу солиқ йўллар, мактаблар қурилишига ишлатилади. Иш ҳақини оширади. Чегарани кесиб ўтаётган меҳмонларга қўпол ва зўравон муносабат, бу инвестицияларнинг қочишига олиб келади», – дейди депутат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter