Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар давлатга бир йилда 12,2 млрд сўмлик электр энергияси сотган

Ўзбекистонликлар давлатга бир йилда 12,2 млрд сўмлик электр энергияси сотган

2024 йилда 10 826 нафар ўзбекистонли давлат электр тармоқларига ўтказган қуёш энергияси учун 12 млрд 182 млн сўм (12 млн 182 минг 90 кВт-соат учун) бюджетдан субсидия олган. 

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Хоразм вилояти - 2,8 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 1,9 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри - 1,4 млрд сўм.

Субсидия «Soliq» мобил иловасининг «Кешбэк ва имтиёзлар» хизматининг «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг