Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар бир йилда авторақамларга қанча пул ишлатгани очиқланди

Ўзбекистонликлар бир йилда авторақамларга қанча пул ишлатгани очиқланди

2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган.

Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси маълум қилди.

Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40 фоизга, ҳажми бўйича – 21 фоизга ўсган.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмни ташкил этган.

Сотилган авторақамларнинг 91 фоиз жисмоний шахслар, 9 фоиз - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 37 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоиз – иккинчи, 13фоиз – учинчи, 9 фоиз – тўртинчи, 9фоиз – бешинчи ва 10фоиз – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (48фоиз) Самарқанд ва Фарғона (8 фоиздан), Наманган ва Андижон (6 фоиздан), ҳамда Бухоро (5 фоиз) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг