Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада 14,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди – Биржа

Бир ҳафтада 14,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди – Биржа

2024 йил 3-9 июн кунлари оралиғида 3 906 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 14 млрд 633,2 млн сўмни ташкил этган.

«UzEX хабарлари» газетаси маълумотига кўра, амалга ошган битимларнинг 96 фоиз улуши жисмоний шахсларга (14 млрд 23,8 млн сўмга тенг 3 792 та авторақам) ва 4 фоиз улуши юридик шахсларга (609,4 млн сўмга тенг 114 та авторақам) тўғри келади.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 3,7 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 85 млн сўмни ташкил қилган.

Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 710 086 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 682 267 нафари жисмоний шахслар ва 27 819 нафари юридик шахсларга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг